lasetti
salom uzbek sumiga lasetti olsa buladimi agar bulsa qancha uzbek sumiga tuğri keladi.iltimos javob bering
нексия олмоқчиман
ман 5000уе га нексия ололаманми. яхши состаянада.
хоразм
нимага хозирги мошиналар тез бузилади
Сайт зарегистрирован в Узбекском Агентстве по Печати и Информации
Свидетельство №0608 от 28.12.2009

Пойтахтдаги транспорт оқимлари оптималлашади


Gazeta.uz  сайти хабар беришича, ҳукумат Тошкент шаҳридаги транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 26 январдаги қарори билан жорий йилнинг охиригача мўлжалланган Тошкентдаги транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Таҳририят танишиб чиққан ҳужжатда қайд этилишича, тасдиқланган чора-тадбирлар аҳолининг транспорт хизматларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондиришга, транспорт чиқимларини камайтиришга, алоҳида транспорт турларининг ташиш қобилиятини оширишга ва транспортнинг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтиришга қаратилган.

Алоҳида эътибор ер устида ҳаракатланувчи шаҳар электр йўловчи транспорти, хусусан трамвайлар (шаҳардаги троллейбус ҳаракати ўтган йилнинг май ойида тўхтатилган) ҳаракатининг схемасини оптималлаштиришга қаратилмоқда. Янги трамвай линияларини қурилиши бошланиши ҳақида «Газета.uz» сайтида ёзилганди.   

Март ойини ҳам ўз ичига олувчи қурилиш ишларининг биринчи навбати доирасида Тошкент кичик халқа автомобил йўли бўйлаб Тараққиёт кўчасидан (эски ТошМИ) Қушбеги даҳаси орқали Муқимий кўчасигача узунлиги 7,1 км ни ташкил этувчи трамвай йўли қурилади.

Апрель ойида тугалланиши режалаштирилаётган иккинчи навбат эса автомобил йўлини 30 м гача кенгайтириш ишларини амалга оширишни ва Самарқанд Дарвоза кўчаси бўйлаб Асадулла Хўжаев кўчасидан Оқтепа майдонигача узунлиги 2,7 км ни ташкил этувчи ҳамда тегишли инфратузилмага эга трамвай линияси қурилишини кўзда тутади.

Шунингдек, йил охиригача кенг миқёсли лойиҳанинг учинчи ва тўртинчи навбатлари амалга оширилиши керак – яъни Бешқайрағоч кўчаси бўйлаб Тошкент халқа йўлидан Ибн Сино даҳасигача узунлиги 3,6 км ни ташкил этувчи трамвай линияси қурилади ҳамда Фарғона Йўли кўчасидан тортиб то Олимкент кўчасигача узунлиги 2,5 км ни ташкил этувчи трамвай линиясини ётқизилиб, йўллар реконструкция қилинади.

Феврал ойининг ўртасигача ер участкаларини бўшатиш, муҳандислик коммуникацияларини қайта барпо этиш ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш ҳудудида жойлашган биноларни бузиш кўзланмоқда.

Шаҳар ҳокимиятига бузиладиган тураржой ва тураржой бўлмаган биноларнинг эгаларига пул маблағлари, ер участкаларини ажратиш ва хоналар ва уйлар тақдим этиш кўринишида компенсация ажратилишини таъминлаш топширилган.

Ёз мавсуми бошларигача умумий узунлиги 26,4 км ни ташкил этувчи Амир Темур, Алишер Навои, Шота Руставели ва Тараққиёт каби марказий кўчалар бўйлаб трамвай йўлларини демонтаж қилишни якунлаш режалаштирилган. Июнь ойининг ўртасига келиб, демонтаж қилинган участкаларда йўл қопламаси тикланиши керак.

Реконструкция ишлари анчадан буён фойдаланилмай ётган трамвай линияси демонтаж қилинган Боғишамол кўчасини ҳам қамраб олади.  

Тошкент транспорт инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини молиялаштириш маҳаллий бюджетнинг ўтган йилдан қолган эркин маблағлари, 2011 йил давомида бюджет даромадлари прогнозини ошириб бажаришдан тушган маблағлар, зарурат туғилганида республика бюджети маблағлари ҳамда хайрия маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш Молия вазирлигига юклатилган.

Пойтахт транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш доирасида “Паркент универсал савдо мажмуаси” қурилиш материаллари бозори Тошкент халқа автойўли ташқарисига кўчирилиши режалаштирилганини ҳам қўшимча қиламиз.

Бўшатилган ҳудудларда кейинчалик авторанспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойини кенгайтириш режалаштирилган. Қурилиш бозорини қайта жойлаштириш муддатлари ҳозирча аниқ эмас.

 

 

Метки: Узбекистонда автомобиль



Шархлар

та шарх: 0 | та сахифа: 0



Оставлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи



Последние статьи данного раздела

Peugeot 207 Европадаги энг ишончли автомобил сифатида тан олинди
Peugeot 207 модели Европада ишлатилган автомобиллар орасида энг  ишончлиси деб тан олинди. Ушбу маълумотлар Брит...
Йўл таъмири мактаби
Ўзбекистонда 2011 йилга мўлжалланган халқаро ва давлат аҳамиятидаги умумий фойдаланувда бўлган автомобил йўлларини та...
Ўзбекистон автосаноатига катта маблағлар йўналтирилади
2011-2013 йилларда Ўзбекистонда автомобил саноати ривожига 800 миллион доллар миқдорида сармоя йўналтирилади. Экспе...
Ўзбекистон автосаноати оғир техника ишлаб чиқаришини оширмоқда
Ўзбекистонда 2010 йилда 832 та юк машинаси, 1268 та автобус ҳамда автомобилларга 190,9 миллиард сўмлик бутловчи қисмл...
Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни қисқартирди
Ўтган йили Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқарилиши 10,9% га қисқариб, қарийб 1,4 млн.тоннани ташкил этди. Ўзбекистон Д...
Chevrolet бетиним янги машиналарни тақдим этмоқда
Chevrolet қисқа муддат ичида янги моделларни тақдим этиш бўйича рекорд ўрнатмоқда. Бир ҳафта олдин оммага Cruze хэтчб...

Эълонлар доскаси

МодельГодПробегЦена
neksiya 1

neksiya 1

Пробег:433000
Цена:6500 у.е.
Телефон:977635105
Дополнительная информация:
rangi qora bıtta qöl. yemagan sastayanası normalnıy
19984330006500 у.е.
BMW i25

BMW i25

Пробег:86000
Цена:65000 у.е.
Телефон:+99865 296-69-53, +99865 307-39-93, +99894 321-10-07
Дополнительная информация:
Тез ва арзон келишилган нархда сотилади. Ранги кора. Давлат раками 10 W 78 90.
19908600065000 у.е.
Nexsia -2

Nexsia -2

Пробег:65400
Цена:11500 у.е.
Телефон:+998977680619
Дополнительная информация:
Машина салондан олинган супер салон кондиционер стеклопакит ва сигнализация бор
20096540011500 у.е.
Matiz Best

Matiz Best

Пробег:16000
Цена:8500 у.е.
Телефон:+99890 176-14-04
Дополнительная информация:
Ҳаммаси аъло даражада
Банк ҳодимиман. Уйдан ишга,Ишдан уйга ҳайдаганман . . .
2010160008500 у.е.
BMW X5

BMW X5

Пробег:105000
Цена:35000 у.е.
Телефон:+79263238725
Дополнительная информация:
200910500035000 у.е.
Пиёдалар ҳамжамияти Автофорум
рынок Сергели




Вibi.uz эътиборингизга Сергели автобозорининг ҳафталик таҳлилини хавола этади
Материалы присылайте на адрес:
Проект компании "Info Xizmati"
Йулингиз бехатар булсин!
Удачного пути на просторах нашего сайта!