lasetti
salom uzbek sumiga lasetti olsa buladimi agar bulsa qancha uzbek sumiga tuğri keladi.iltimos javob bering
нексия олмоқчиман
ман 5000уе га нексия ололаманми. яхши состаянада.
хоразм
нимага хозирги мошиналар тез бузилади
Сайт зарегистрирован в Узбекском Агентстве по Печати и Информации
Свидетельство №0608 от 28.12.2009

Сергели автобозорида савдо – нархни қанчагача тушириш мумкин?


Сергели автобозори. Кўпчилигимиз ҳар ҳафта миллионлаб, балки миллиардлаб сўмга битимлар тузиладиган бу жойни жуда яхши биламиз. Автобозор ҳудуди йил сайин катталашиб бормоқда ва шунга мос равишда сотувга таклиф этилаётган автомобиллар сони мингдан ошиб кетганига анча бўлди. Ҳозир автобозор фақат якшанба кунлари ишлайди, аммо иш кунларида ҳам у ерда бир нечта таклифларга кўзингиз тушиши мумкин, бироқ улар дам олиш кунидаги савдолар билан солиштирганда “ҳеч нарса” эмас.

Таклифнинг кўплиги нархларнинг ҳам турли-туманлигидан дарак беради. Пойтахтимиздаги автобозор ҳам бундан мустасно эмас, бу ерда бир хил товарнинг нархи мутлақо турлича бўлиши мумкин. Масалан, 2009 йилда ишлаб чиқарилган, унчалик кўп йўл босмаган (40 000 км гача), бирор жойи урилмаган, яхши ҳолатда, ортиқча дабдабаларсиз ва тюнингсиз, заводдаги бўёғи билан бўлган Daewoo Nexia ни  8 000 ш.б. га ҳам, 10 000 ш.б. га ҳам учратиш мумкин. Нархлардаги бундай катта фарқни (2 000 ш.б. сезиларли фарқ) тушунтириш жуда осон – савдо. Биринчи ҳолатда, харидор нархни ҳеч бўлмаганда 100 ш.б. га тушириши даргумон, аммо иккинчисида 1 000 ёки 1 500 ш.б. гача туширишнинг реал имконияти мавжуд.     

Ҳар ҳафталик обзорларимиз чоғида биз бир неча бор бундай битимларнинг гувоҳига айланганмиз. Масалан, январь ойида автобозорни кўриб чиқар эканман, қизиқарли бир битимнинг гувоҳига айландим. 2008 йилда чиқарилган, яхши ҳолатдаги 64 000 км йўл босган Матиз автомобили бор-йўғи 5 200 ш.б.га сотилди.  

Агар Матиз автобилига бўлган нархларни кўриб чиқадиган бўлсак, юқорида сотилган Матизнинг нархи ҳақиқатан ҳам паст эканига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Табиийки, бундай вазиятда шубҳа туғилиб, нархнинг арзонлиги машинадаги бирор бир камчилик билан шартланган, деб ўйлашингиз мумкин. Автомобилни яна қайтадан кўриб чиқар эканман, унинг олд ойнасига ёпиштирилган эълон эътиборимни тортди, унда автомобилнинг нархи 6 000 ш.б. деб ёзиб қўйилган эди. Мана бу энди ҳақиқатга яқинроқ. 

Аммо унда харидор Матизни 800 ш.б. миқдорида арзонга сотиб олган бўлиб чиқади. Музокаралар якунлаганини билдирувчи анъанавий қўл сиқишларидан кейин, уларнинг иккаласи ҳам бозорнинг бурчагида жойлашган нотариус офисига йўл олишди. Бу пайтда мен сотувчига яқинлашиб, у билан қуйидаги суҳбатни қурдим:

- Ассалому алайкум. Мен битимингизни кузатиб турувдим, нархни 800 ш.б. гача туширганингизни кўрдим. Негалигини айтолмайсизми?

- Салом. Нима десам экан, бу автомобилни ўзим 4 800 ш.б. га сотиб олганман, унда анча юрдим, энди мана Нексия автомобилини сотиб олмоқчиман. Бошиданоқ машинани 5 000 – 5 500 ш.б. атрофида сотишни мўлжаллаган эдим. 5 200 мени жуда қониқтирди.

- Унда нима учун эълонда 6 000 деб ёзилган?

- Чунки бозорда ҳамма савдолашиб, арзонга сотиб олишни истайди, агар мен бошиданоқ 5 500 деб айтганимда, менга ҳечам 5 200 ни таклиф қилишмасди. 4 700 4 800 га сотишимни сўрашарди. Ўтган якшанба куни шундай қилувдим ҳам, бошиданоқ машина 5 500 туради дедим. Менга 4 500, ҳатто 4 000 ни таклиф қилишди.  

- Тушунарли, раҳмат.

Тўғрисини айтганда, бу ерда сотувчининг хушфеъл ва гапга чечан экани жуда қўл келди. Чунки ҳамма ҳам тузилган битимлар ҳақида очиқчасига гапиришни истамайди, бироқ бу сотувчи ўз ниятига етди, шекилли, ҳаммасини очиқчасига айтиб берди.

Бу шундай ҳолатларнинг охиргиси эди, ундан олдин ўтган йили мен шундай битимларнинг гувоҳи бўлгандимки, улардан бирида харидор бажонидил автони сотиб олишнинг нозик томонлари билан ўртоқлашганди.

Бу ноябрда бўлган эдиМен хорижий автомобиллар бўлимида эдим. Савдолашаётган ёшроқ кишиларни кўриб, уларга яқинлашдим ва қизиқиш билан уларнинг суҳбатига қулоқ солдим. Жараённинг ўзини келтириб ўтирмайман, чунки у анча узоқ кечиб, “Ука, машина жуда ёқди, кел нархини тушир, ҳозирнинг ўзида пулини бераман”, “Бу яхши нарх, ука, ҳеч ким бундан кўп бермайди”, “Бозорни айланиб чиқиб, барибир яна ёнингга келдим, менга машинанг жуда ёқди-да, нархини тушир” га ўхшаш гап-сўзлардан иборат эди. Объект ҳақида – 1995 йилда чиқарилган Mercedes C200, 200 000 км йўл босган, ҳолати ёмонмас, қора рангда, қуйма дисклар. Мен савдонинг охирини эшитиб қолдим, қўллар сиқилди – 10 000 ш.б. га келишилди. Бу нархни эшитиб, мен жуда ҳайрон қолдим ва харидор билан ўзим гаплашишга қарор қилдим:

- Ассалому алайкум. Зўр машинаСотиб олдингизми?

- Салом. Ҳа.

- Агар сир бўлмаса, қанчага?

- Албатта, сир эмас. Ўн мингга.

- Қанча сўрашувди?

- Ўн икки ярим.

- 2 500 гача тушрдингизми?! Бу ерда бир гап бор деб ўйламаяпсизми?

- Йўқ, мана дўстим – слесарь-автомеханик, Мерсларни жуда яхши тушунади, ўзи йиғиши ва қисмларга ажратиши мумкин. Ҳеч қаери урилмаган, яхши ҳолатда. Кейин машинанинг ўзи ҳам бундан кўп турмайди.

- Қандай қилиб 2 500 гача туширдингиз?

-  Жуда оддий. Буларнинг ҳаммаси олиб сотарлар, унинг ўзи машинани кўпи билан 8 мингга сотиб олган, шундай экан, 10 000 га сотгани – омади келгани. Кейин у 12 мингга тортмайдиям! Ахир машинага 15 йил бўлган! Бу нархга янгигина Нексияни сотиб олиш мумкин. Ундан ҳам ортиб қолади. Бир сўз билан айтганда, кўндирдим. Дўстим ҳам ёрдам берди ипидан игнасигача тушунтириб, мендан бошқа ҳеч ким бу нархдан кўп бермаслигини айтди. Шу тарзда сотиб олдим.

- Раҳмат. Хайр.

Бу суҳбат ҳам муваффақиятли кечди, чунки бошқа ҳолатларда харидор ёки сотувчи одатда гапиришдан бош тортади.

Шундай қилиб, бозорда савдолашиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Нафақат мумкин, балки керак ҳам. Сотувчиларнинг ўзлари бошидан айтган нархларда сотишларига умид қилишмайди. Албатта, юзларини жиддий қилишлари, қошларини чимиришлари ва қатъийлик билан ўз сўзларида туришлари мумкин, аммо бироз босимдан кейин улар таслим бўлишади. Бироз саъй-ҳаракат қилиб, хушмуомалалик билан, аммо қатъий тарзда арзонроқ нархни таклиф қилсангиз, бир-икки соатдан кейин ўзингиз орзу қилган машинанинг соҳибига айланасиз.

Тимурмалик Элмурадов. 
Фото: avtoolam.uz






Шархлар

Umidjon
17 июля 2011, 03:07
Zor maqola!

та шарх: 1 | та сахифа: 1



Оставлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи


Эълонлар доскаси

МодельГодПробегЦена
neksiya 1

neksiya 1

Пробег:433000
Цена:6500 у.е.
Телефон:977635105
Дополнительная информация:
rangi qora bıtta qöl. yemagan sastayanası normalnıy
19984330006500 у.е.
BMW i25

BMW i25

Пробег:86000
Цена:65000 у.е.
Телефон:+99865 296-69-53, +99865 307-39-93, +99894 321-10-07
Дополнительная информация:
Тез ва арзон келишилган нархда сотилади. Ранги кора. Давлат раками 10 W 78 90.
19908600065000 у.е.
Nexsia -2

Nexsia -2

Пробег:65400
Цена:11500 у.е.
Телефон:+998977680619
Дополнительная информация:
Машина салондан олинган супер салон кондиционер стеклопакит ва сигнализация бор
20096540011500 у.е.
Matiz Best

Matiz Best

Пробег:16000
Цена:8500 у.е.
Телефон:+99890 176-14-04
Дополнительная информация:
Ҳаммаси аъло даражада
Банк ҳодимиман. Уйдан ишга,Ишдан уйга ҳайдаганман . . .
2010160008500 у.е.
BMW X5

BMW X5

Пробег:105000
Цена:35000 у.е.
Телефон:+79263238725
Дополнительная информация:
200910500035000 у.е.
Пиёдалар ҳамжамияти Автофорум
рынок Сергели




Вibi.uz эътиборингизга Сергели автобозорининг ҳафталик таҳлилини хавола этади
Материалы присылайте на адрес:
Проект компании "Info Xizmati"
Йулингиз бехатар булсин!
Удачного пути на просторах нашего сайта!