[2012-05-19 12:09:47] Warning: is_readable() [function.is-readable]: open_basedir restriction in effect. File(/usr/share/php/plugins/modifier.htmlspecialchars.php) is not within the allowed path(s): (/var/www/vhosts/bibi.uz/subdomains/uzb/httpdocs:/tmp) in /var/www/vhosts/bibi.uz/subdomains/uzb/httpdocs/includes/smarty/core/core.get_include_path.php on line 34
ALSKOM компаниясидан суғурта қилиш / Ўзбекистонда автомобиль: сотув, харид, авто нархлари, автосалонлар, бутловчилар, янгиликлар, Тошкентда автохизматлар, автосаноат, Сирғали бозори
lasetti
salom uzbek sumiga lasetti olsa buladimi agar bulsa qancha uzbek sumiga tuğri keladi.iltimos javob bering
нексия олмоқчиман
ман 5000уе га нексия ололаманми. яхши состаянада.
хоразм
нимага хозирги мошиналар тез бузилади
"ТОШКЕНТ ДЭУ" Центр автосалондаги нархлар
30277686818
Нега Узбекистон республикамизнинг уз миллий валютаси яъни суми була туриб баъзи харидоргир автомо...
"ТОШКЕНТ ДЭУ" Центр автосалондаги нархлар
Saidamirxanyuldashev
Uzbekistonda iyun oyidan boshlab ishlab chiqariladi deb muhokama qilinayotgan Chevrolett Malibu a...
"ТОШКЕНТ ДЭУ" Центр автосалондаги нархлар
OTA
NEGA SALONLADA MOSHINALANI NARHLARINI YILI OYI KUNI B-N KURSATILMAGAN YOKI BULA SHU KUNLARDAGI N...
Сайт зарегистрирован в Узбекском Агентстве по Печати и Информации
Свидетельство №0608 от 28.12.2009

ALSKOM компаниясидан суғурта қилиш



  • Илҳом Қодирович, компаниянгиз билан ТВЭФЖМС мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун қандай ҳужжатлар зарур?

Аввало бу мижоз суғурта қилмоқчи бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахсларнинг сонига боғлиқ. Агар у бир киши бўлса – унга паспорт, техник паспорт (ҳисоб-маълумотнома) ёки транспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, траспорт воситасини бошқаришга берилган ишончнома, ҳайдовчилик гувоҳномаси керак бўлади. Агар суғурта қилдирувчи транспорт воситасининг мулкдори ва суғурта мукофоти бўйича чегирма ҳуқуқига эга бўлса, унда у суғурта қилдирувчининг суғурта мукофоти бўйича чегирма олиш ҳуқуқига эга шахслар тоифасига киришини тасдиқловчи ҳужжатларни (нотариус томонидан тасдиқланган гувоҳнома, маълумотномалар) тақдим этиши зарур.

Агар транспорт воситасини бир неча киши бошқарса, унда шунга тегишли равишда бизга транспорт воситасини бошқарадиган барча шахсларнинг юқорида айтиб ўтилган ҳужжатлари тақдим этилиши лозим. ТВЭФЖМС полиси бўйича траспортни бошқарадиган шахсларнинг максимал миқдори 5 кишини ташкил этади.

Бу ҳамма вақт ҳам юридик шахсларга қулай эмас, чунки уларда транспорт воситасидан фойдаланадиган шахслар сони кўпроқ бўлиши мумкин. Шу боис хоҳловчилар бизда чекланмаган миқдордаги шахслар учун суғурта полисини расмийлаштириш имконига эга.

  • ТВЭФЖМС полисининг қиймати қандай белгиланади?
Ҳар бир ҳолатда индивидуал тарзда. ТВЭФЖМС полиси қийматини аниқлашда асосий аҳамият автомашинани бошқарувчи шахсларнинг ҳайдовчилик стажи ва уларнинг ёшига қаратилади. Яъни ҳайдовчилик стажи қанча кам бўлса, ТВЭФЖМС полиси суммаси шунча кўп бўлади. Агар автотранспорт воситасини бошқарувчи шахслар сони бир нечта бўлса, уларнинг орасидан ҳайдовчилик стажи ва ёши энг кичкина бўлган шахс танлаб олинади. Бундан ташқари, суғурта мукофотининг миқдори траспорт воситасининг тури, двигателининг ҳажми ва у кўпроқ ҳаракатланадиган ҳудудга қараб белгиланади.

Масалан, Тошкент шаҳри ҳудудида Матиз автомобили учун ТВЭФЖМС полисининг минимал қиймати қарийб 22 минг сўмни ташкил этади. Агар ТВЭФЖМС шартномаси транспорт воситасини бошқаришга қўйилган чекланмаган миқдордаги шахсларга тузилса – бу 100 минг сўм атрофида бўлади.

ТВЭФЖМС полиси бўйича суғурта тўловининг масимал қиймати 3000 ш.б. га эквивалент бўлган суммадан ошмаслигини қайд этмоқчиман. Унинг 35% мулкни, 65% эса – жабрланганларнинг ҳаёти ёки саломатлигини тиклашга йўналтирилади.

  • «ALSKOM» да ТВЭФЖМС полисини расмийлаштириш жараёнига қанча вақт кетади?

Жуда тез. 5 дақиқага яқин. Мижоз ТВЭФЖМС полиси учун нақд пулда ҳам, пластик карточка орқали пул ўтказиш йўли билан ҳам тўлаши мумкин.

  • Суғурта ҳодисалари бўйича тўловлар қанча вақтни олади?
Суғурта товонини тўлаш шундай қарор қабул қилинган кундан бошлаб, беш иш куни давомида амалга оширилади. Суғуртачи суғурта қилдирувчи томонидан ёзма мурожаат берилганидан ва барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмасдан суғурта товонини тўлаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим. Амалда биз ТВЭФЖМС полиси бўйича бутун суммани суғурта қилдирувчининг суғурта товонини тўлаш ҳақидаги ёзма мурожаатидан кейин 7-10 кун ичида тўлаймиз.

Бундан ташқари, бизда махсус тез ёрдам маркази ташкил қилинган. Агар мижозимиз ЙҲҲга учраган бўлса, у бизга қўнғироқ қилиши мумкин. Воқеа жойига сутканинг исталган пайтида мутахассислар ва эвакуатор етиб боради. Шунингдек компаниямиз автосервислар билан шартномалар тузган ва мижозлар ўз хоҳишига қараб уларга мурожаат қилиши ёки автоуловларини бошқа жойда таъмирлашлари мумкин, таъмирлаш ҳақини ўзимиз тўлаб берамиз.

Бугунги кунга келиб, компаниямиз томонидан суғурта қилинган машиналар сони 100 мингга яқинлашди. Айни пайтда Ўзбекистонда 1 млн. 474 минг дона транспорт воситаси рўйхатда туришини ҳисобга олган ҳолда бу йил юқоридаги рақамни бир неча бараварга оширишни режалаштирганмиз.

Шу ўринда компаниямиз суғурта қилдирувчининг ташаббуси ёки талаби бўйича зарарни тезкор бартараф этиш чораларини кўриш муносабати билан юзага келадиган барча билдирилган ва исботланадиган харажатларни (суд харажатлари, жарималар ва шунга ўхшаш бошқа тўловлардан ташқари) қоплашини қайд этиш жоиз. Аммо бунда зарарни бартараф этиш ва (ёки) камайтириш бўйича сарф-харажатлар суғурта товони қийматидан ошмайди.

  • ТВЭФЖМС полиси бўйича компаниянгиз қандай чегирмаларни тақдим этади?

ТВЭФЖМС қоидаларига мувофиқ, суғурта қилдирувчилар суғурта мукофотлари бўйича 10% дан 50% гача чегирма олиш ҳуқуқига эга. Аммо бу ҳуқуқ ТВЭФЖМС шартномасини биринчи бор тузмаётган шахсларга берилади. Ушбу чегирма уларга, бундан олдинги полис фаолияти давомида улар ҳеч қандай ЙҲҲ амалга оширмаган бўлган тақдирдагина берилади.
Бундан ташқари, суғурта мукофоти суммасининг 50% миқдоридаги чегирмага қуйидагилар эга бўлиши мумкин: 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки партизанлари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, яъни 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронтида хизмат қилган фахрийлар, концентрацион лагерларнинг кичик ёшли собиқ асирлари, ҳарбий хизматни адо этиш пайтида яраланиш, контузия ва майиб бўлиш натижасида ёки фронтда хизмат қилиш даври билан боғлиқ касалланиш оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг ота-онасидан биттаси ёки унинг беваси (агар у бошқа турмушга чиқмаган бўлса), Чернобил АЭСдаги ҳалокат оқибатида жабрланганлар, пенсионерлар ва ногиронлар.

  • Компаниянгиз ҳам ТВЭФЖМС полисини, ҳам КАСКО полисини тақдим этади. Уларнинг фарқи нимада?

КАСКО – бу ТВЭФЖМСдан фарқли ўлароқ транспорт воситасининг ўзини кўнгилли равишда суғурта қилиш тури ҳисобланади. ТВЭФЖМС полисида суғурта ҳимоясининг қонунчилик меъёрлари белгиланган, яъни мажбурий суғурта бўйича суғурта тарифлари ягона бўлиб, барча суғуртачилар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қўлланилади. Кўнгилли равишда суғурта қилиш бўйича эса суғуртачилар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда турли суғурта тарифларини қўллашади.
Мажбурий суғурта объектларининг қамров доираси кўнгилли суғурта бўйича қамров даражасидан доим ошгани боис, бу кўнгилли суғуртага қараганда мажбурий суғурта бўйича энг паст суғурта тарифларини белгилаш имконини беради.

Шу муносабат билан тажриба шуни кўрсатмоқдаки, кўнгилли суғурта бўйича хизматлар мажбурий суғуртага қараганда деярли доим қимматроқ туради. Масалан, КАСКО шартномаси тузилганида авария ҳолатида тегишли келишув мавжуд бўлса, биз мижозимиз машинасининг ҳам, жабрланган бошқа ҳайдовчи машинасининг ҳам, йўловчиларнинг ҳам тўлиқ қийматини тиклашимиз мумкин. ТВЭФЖМСда товон миқдори 3000 ш.б.га эквивалент суммадан ошмайди ва тўловлар фақат жабрланганларга тўланади. КАСКО суғурта полисининг қиймати суғурта қилдириладиган машинанинг ҳақиқий қийматидан ўртача 2-4%ни ташкил этади.

Алоқалар:
100043, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 8.
тел.: (371) 273-80-05, 273-80-15, факс: (371) 273-80-06


Суғурта компаниясининг сайти: www.alscom.uz
«ALSKOM» ОАЖ Суғурта Компанияси ўз фаолиятини 1996 йилдан буён амалга ошириб келмоқда. Бугунги кунга келиб у Ўзбекистондаги етакчи суғурта компаниялари қаторидан ўрин олган.

Компания Ўзбекистон IT-Ассоциацияси, «NAUR» Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг Миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари Ассоциацияси аъзоси ҳисобланади.

Компания барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида ўз ҳудудий тармоқларига эга. Ушбу тармоқлар ёрдамида компания бутун Ўзбекистон ҳудудида аҳолига ўз суғурта хизматларини кўрсатишга қодир.

Компания Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 02.02.2009 й.даги СФ № 00118-сонли лицензияси асосида кўнгилли ва мажбурий шаклдаги суғурта хизматларининг 40 дан зиёд турини тақдим этади.
Метки: Автосуғурта



Шархлар

та шарх: 0 | та сахифа: 0



Оставлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи


Эълонлар доскаси

МодельГодПробегЦена
Lasetti SX

Lasetti SX

Пробег:29000
Цена:17000 у.е.
Телефон:+998902446767
Дополнительная информация:
20112900017000 у.е.
nexiya

nexiya

Пробег:40000
Цена:13000 у.е.
Телефон:3085995,3077728
Дополнительная информация:
ma
20114000013000 у.е.
nexiya

nexiya

Пробег:40000
Цена:13000 у.е.
Телефон:3085995,3077728
Дополнительная информация:
mashina uzimmiki iltimos oldi-sotti bilan shugullanadiganlar bezovta kilishmasin kraskasi rodnoy
20114000013000 у.е.
ваз 21011 ранги кук пер

ваз 21011 ранги кук пер

Пробег:.........
Цена:5.500000 сум
Телефон:+998752011517
Дополнительная информация:
келишилган холда сотилади
1980.........5.500000 сум
ваз 2106

ваз 2106

Пробег:197000
Цена:4000 у.е.
Телефон:+998934800314
Дополнительная информация:
Бу автомашинанинг хеч каерида краска йук ковургалари бутун автомобил
19891970004000 у.е.
Пиёдалар ҳамжамияти Автофорум
рынок Сергели




Вibi.uz эътиборингизга Сергели автобозорининг ҳафталик таҳлилини хавола этади
Материалы присылайте на адрес:
Проект компании "Info Xizmati"
Йулингиз бехатар булсин!
Удачного пути на просторах нашего сайта!